Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Ўзбекистон 24/07/2025 Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорлик самарали бўлаётганини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорлик самарали бўлаётганини қайд этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Федерация Кенгаши Раиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, шу жумладан самарали парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш, саноат кооперацияси, таълим ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг