Ўзбекистон Президенти Россия билан энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни тўртинчи Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Александр Новакни қабул қилди.
Учрашув аввалида Александр Новак давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форум муваффақиятли ўтаётгани билан табриклади.
Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги бошқа мулоқотлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш, нефть-газ тармоғидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, тинч атом соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
#Шавкат Мирзиёев