Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Бельгияга келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига келди.
Бельгия пойтахтининг халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ҳамда Бельгияликлар Қироли Филипп билан учрашув ўтказади.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этади.
Ташриф доирасида Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбати ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
#Шавкат Мирзиёев