Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга амалий ташрифини якунлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Габала шаҳрига амалий ташрифи якунланди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Габала халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев кузатиб қўйди.
#Шавкат Мирзиёев