Валюта курслари 23/09/2025
$1 – 12257.13
UZS – -0.75%
€1 – 14434.00
UZS – -0.62%
₽1 – 146.69
UZS – -0.99%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли кечаётганини қайд этди

Ўзбекистон Президенти ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли кечаётганини қайд этди

Ўзбекистон Президенти ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли кечаётганини қайд этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши борасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ушбу халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар билан музокаралар суръати мамнуният билан қайд этилди.

ЖСТ меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ миллий қонунчиликни, шу жумладан техник жиҳатдан тартибга солиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши натижадорлигини таъминлаш, шунингдек, 2026 йилда музокаралар якунланиши ва мамлакатимиз ташкилотга қўшилиши муҳим экани таъкидланди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг