Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистон Praktiker тармоғи билан Европа бозорига саноат маҳсулотларини етказиб беришни муҳокама қилди

Ўзбекистон Praktiker тармоғи билан Европа бозорига саноат маҳсулотларини етказиб беришни муҳокама қилди

Ўзбекистон Praktiker тармоғи билан Европа бозорига саноат маҳсулотларини етказиб беришни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Юртимиз дипломатлари томонидан Венгриянинг “Praktiker” компанияси раҳбарияти – Андреа Кормош ва Тамара Ваш билан музокара ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

1978 йилда ташкил этилган “Praktiker” тармоғида бугунги кунда кўплаб дўкон ва онлайн-платформалар фаолият юритмоқда. Ушбу нуфузли компаниянинг Европадаги дўконлар тармоғида қурилиш материаллари, таъмирлаш, боғ ва уй-рўзғор буюмлари анча машҳур.

Дипломатлар музокаралар давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш маҳсулотларини “Praktiker” савдо тармоғига етказиб бериш бўйича келишувга эришди.

Шу билан бирга, тармоқ ассортиментини кенгайтириш доирасида санитар-керамика маҳсулотлари, керамик плитка, пол қопламалари (ламинат), боғ учун маҳсулотлар, эшик ва эшик фурнитураси, қўл асбоблари, девор қоғозлари, ёритиш ускуналари ҳамда кабель-ўтказгич маҳсулотларини импорт қилиш юзасидан музокара ўтказилди.

Учрашув сўнггида томонлар мазкур компания раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва Ўзбекистонда “Praktiker” бренди остида “DIY” форматидаги чакана савдо тармоғини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР