Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Ўзбекистон Москванинг Электрон Уй технологияларини жорий этмоқда

Ўзбекистон Москванинг Электрон Уй технологияларини жорий этмоқда

Ўзбекистон Москванинг Электрон Уй технологияларини жорий этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори Баходир Рахматов Москва шаҳри мериясидаги ситуацион марказда бўлди.

Мериянинг ахборот технологиялари департаменти директори M. Касаткина ва мутахассислар Москва шаҳрида қўлланилаётган “Электрон уй”, “Ақлли шаҳар” ва “Рақамли шаҳар” лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди.

Хусусан, “Электрон уй” Москва ҳукуматининг нотижорат лойиҳаси бўлиб, ундан шаҳарнинг 2,1 миллиондан ортиқ турар жой мулкдорлари фойдаланади. Жорий йилда тизим орқали 200 мингдан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилган. Видеокузатув тизими уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги 140 турдаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш имконини берган.

Бу борада Ўзбекистонда ҳам муайян ишлар бошланган. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 17 мартдаги қарори билан Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари белгиланган. Жумладан, коммунал тўловларни онлайн тўлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи “Менинг уйим” ягона ахборот тизими жорий этилган.

Шу билан бирга бошқарув сервис компаниялари хизматларининг сифатини ошириш, уй-жой мулкдорлари билан алоқасини рақамлаштириш зарур.

Учрашувда шаҳарлар бошқарувини рақамлаштириш тажрибасини юртимизда татбиқ этиш бўйича имкониятлар ўрганилди ҳамда бу борадаги ҳамкорликнинг кейинги босқичлари келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР