Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон Женевада бўлиб ўтган ЖСТда иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятларини тақдим этди

Ўзбекистон Женевада бўлиб ўтган ЖСТда иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятларини тақдим этди

Ўзбекистон Женевада бўлиб ўтган ЖСТда иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятларини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев Женева шаҳридаги Жаҳон савдо ташкилоти бош қароргоҳида бўлиб ўтаётган Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида ўтказилган “Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлари – хусусий секторни ривожлантириш ва давлат ролини қайта кўриб чиқиш орқали ЖСТга қўшилишни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги семинарда батафсил тақдимот қилди.

Маърузада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган чуқур таркибий ислоҳотлар натижасида рақобат муҳитини яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва бозорда барча иштирокчилар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича эришилган сезиларли ижобий натижаларга тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Асосий натижалар қуйидагилардан иборат:
– иқтисодиётда давлат улуши 2019  йилга нисбатан 55%дан 30%гача қисқарди;
– давлат ёрдами улуши 22%дан 9%гача камайди;
– давлат корхоналари сони 67%га қисқарди;
– кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 50%га кўпайиб, 485 мингтага етди.

2023 йилда қабул қилинган янги “Рақобат тўғрисида”ги Қонун рақобатга қарши хатти-ҳаракатларни олдини олиш учун замонавий воситаларни жорий этди, рақобат нейтраллигини таъминлаш механизмларини кучайтирди.

Ўзбекистонда нархларни либераллаштириш, энергетика ва фуқаро авиацияси соҳаларида табиий монополияларни ажратиш, мустақил иқтисодий регуляторларни ташкил этиш бўйича ишларнинг фаол амалга оширилаётгани таъкидланди.

Бу 25 дан ортиқ тармоқларда рақобат даражасини оширишга хизмат қилди.
Келгусида Ўзбекистон иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, 2030 йилга қадар ЯИМни икки бараварга ошириш ва хусусий сектор улушини 85%га етказишни мақсад қилган.

Бунинг учун давлат монополияларини босқичма-босқич тугатиш, эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида амалдаги рақобат қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши, хусусан устун мавқега эга корхоналарни суиистеъмол қилишини олдини олишга қаратилган камситмаслик қоидаларни жорий этиш режалаштирилган.

Қўмита вакили Ўзбекистоннинг ЖСТ қоидаларига мувофиқ рақобат сиёсати юритиш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ислоҳотларнинг орқа қайтмаслиги ва давом этирилишини ЖСТга аъзо мамлакатларга ва халқаро ҳамжамиятга яна бир бор етказди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг