Валюта курслари 05/11/2025
$1 – 11950.63
UZS – -0.18%
€1 – 13744.42
UZS – -0.3%
₽1 – 147.70
UZS – -0.06%
Қидириш
Ўзбекистон Жаҳон банки билан яшил иқтисодиётни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Жаҳон банки билан яшил иқтисодиётни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Жаҳон банки билан яшил иқтисодиётни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё учун атроф-муҳит ва ижтимоий ривожланиш бўйича амалиёт раҳбари Гаяне Минасян бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Жаҳон банкининг экология бўйича катта мутахассислар Абате Абебе Асферачев ва Елена Струкова Голуб, ижтимоий масалалар бўйича мутахассис Гулрано Тлепова, Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Хайдаров ва ҳоким ўринбосари Алексей Хен ҳамда бир қатор масъуллар иштирок этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,  «яшил» иқтисодиётга ўтиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда шаҳарсозлик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишида экологик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, энергия самарадорлигини ошириш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ҳавонинг сифатини яхшилашга қаратилган ташаббуслари муҳим эканлигини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, тоза энергияга ўтиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, углерод бозорини яратиш, шунингдек Тошкент шаҳрининг ҳаво сифатини яхшилаш (Air Quality in Tashkent), Яшил иқтисодиёт жамғармасини ташкил этиш, узоқ муддатли кам углеродли стратегияни ишлаб чиқиш лойиҳалари бўйича алоҳида айтиб ўтилди.

Шунингдек, Жаҳон банки мутахассислари Тошкент шаҳрида жамоат транспортини кенгайтириш, велосипед йўлакларини барпо этиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш каби лойиҳаларни халқаро стандартлар асосида қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг узоқ муддатли кам углеродли ривожланиш стратегияси (LT-LEDS) доирасида энергетика, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги ва чиқиндиларни бошқариш соҳаларини қамраб олган ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида экологик ислоҳотларни жадаллаштириш, ижтимоий жиҳатдан инклюзив «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ва Жаҳон банкининг техник ҳамда молиявий кўмаги асосида янги қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг