Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон-Ирландия ҳамкорлиги янги поғонага кўтарилади

Ўзбекистон-Ирландия ҳамкорлиги янги поғонага кўтарилади

Ўзбекистон-Ирландия ҳамкорлиги янги поғонага кўтарилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ходимлари Ирландия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Европа қўшничилик бошқармаси директори ўринбосари Колм МакГарви билан онлайн учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ирландия томонига Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон-Ирландия ҳамкорлигини бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида фикр алмашдилар.

Икки томонлама сиёсий мулоқотни ва халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро муносабатларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича дипломатик алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг