Валюта курслари 22/09/2025
$1 – 12349.87
UZS – 0.29%
€1 – 14524.68
UZS – -0.38%
₽1 – 148.15
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон-Иордания сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Иордания сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон-Иордания сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 21 сентябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Иорданий Ҳошимийлар Подшоҳлиги ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи давраси бўлиб ўтди.

Делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ҳамда Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари вазирининг биринчи ўринбосари Дайфуллоҳ Али Ал-Фаез раҳбарлик қилди.

Музокараларда Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла ИИ ибн ал-Ҳусайннинг мамлакатимизга илк олий даражадаги ташрифи икки томонлама ҳамкорликда янги босқични бошлаб бергани алоҳида таъкидланди. 

Томонлар ташриф якунлари бўйича имзоланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Иқтисодий дипломатия, жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодий муносабатларни диверсификация қилиш, қўшма инвестициявий лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш истиқболлари, таълим, илм-фан, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги аниқ масалалар муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг