Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон-Иордания саммити якунланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди.
Куни кеча давлат раҳбарлари Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрдилар. Бугун бўлиб ўтган самарали музокараларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор ва истиқболли йўналишлари белгиланди, икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олинди.
Тадбирлар якунлангач, Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Шу билан давлатимиз раҳбари Самарқандга сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
#Шавкат Мирзиёев