Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси «Turkish Open» турнирида биринчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси «Turkish Open» турнирида биринчи ўринни эгаллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WT бўйича G2 тоифали халқаро «Turkish Open» турнири якунланди.
Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси юқори тайёргарлик даражасини намоён этиб, 3 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритди. Ушбу натижа жамоага эркаклар терма жамоалари ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.
Миллий терма жамоа таркибида олтин медалларни қўлга киритган спортчилар:
54 кг вазн тоифасида — Дилмурод Маъруфжонов;
58 кг гача — Омонжон Отажонов;
80 кг гача — Жасур Жайсунов.
Турнирнинг бронза совриндорлари:
54 кг вазн тоифасида — Жаҳонгир Худойбердиев;
68 кг гача — Диёрбек Тухлибоев.
Ўзбек спортчиларининг нуфузли халқаро турнирдаги муваффақиятли иштироки мамлакатда таэквондо спорт турининг юқори даражада ривожланганини ҳамда миллий терма жамоа тайёргарлиги самарадорлигини яна бир бор тасдиқлади.