Валюта курслари 13/03/2026
$1 – 12102.39
UZS – -0.27%
€1 – 13990.36
UZS – -0.55%
₽1 – 153.08
UZS – -0.21%
Қидириш
Ўзбекистон EITI ташаббусига қўшилиш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон EITI ташаббусига қўшилиш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон EITI ташаббусига қўшилиш масаласини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 12 март куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова, «НКМК» АЖ ва вазирликнинг маъсул ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ва унинг экспертлари гуруҳи вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг Қазиб олиш саноатининг шаффофлиги ташаббусига (EITI) эҳтимолий қўшилиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашдилар.

С. Чакрабарти Кон-геология вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг EITI ташкилотига эҳтимолий қўшилиши юзасидан амалга оширилган чора-тадбирлар доирасида кўрсатилган ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, мазкур масалага ҳукумат раҳбарияти даражаси қизиқиш билдирилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнгида томонлар мазкур йўналишларда кейинги қадамларни белгилаб олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг