Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
Ўзбекистон делегацияси Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 59-ялпи мажлисида фаол иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 59-ялпи мажлисида фаол иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 59-ялпи мажлисида фаол иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Парламентлараро Ассамблеясининг 59-ялпи мажлисида иштирок этди.

Ялпи мажлисда минтақавий парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, қонунчилик тизимини такомиллаштириш ҳамда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиёт масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мажлис давомида парламентлараро тажриба алмашинуви, модель қонунлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсати, ҳуқуқни ҳимоя қилиш, миграция, ҳудудий хавфсизлик, экология ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Сенат Раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида Ёшлар парламенти, одам савдосига қарши кураш ва жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш бўйича ташаббусларни илгари сурди.

Шунингдек, ҳудудий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва тарихий хотирани сақлаш, ёш авлодда миллий ва умумбашарий қадриятларни шакллантиришга қаратилган инсонпарварлик лойиҳалари, жумладан “Болалар Ҳамдўстлиги” ва “Хотира поезди” ташаббуслари ўртага ташланди.

МДҲ мамлакатлари делегациялари Ўзбекистоннинг фаол ҳамкорлиги, ташаббускорлиги, минтақавий лойиҳалардаги масъулиятли позициясини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ташаббуслари, ёшлар ва тарихий хотирани сақлаш йўналишидаги лойиҳалари юқори баҳоланди.

Мазкур мажлисда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорликни кучайтириш ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келгусидаги режаларга асос солувчи қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон делегацияси ушбу жараёнларда фаол иштирок этиб, МДҲ доирасидаги парламент дипломатиясини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг