Валюта курслари 25/07/2025
$1 – 12653.48
UZS – -0.85%
€1 – 14871.64
UZS – -0.71%
₽1 – 159.75
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 25/07/2025 Ўзбекистон аэропортлари олти ойда 7 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

Ўзбекистон аэропортлари олти ойда 7 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airports бошқарув компанияси 2025 йилнинг биринчи ярмини барча кўрсаткичлар бўйича ўтган йилга нисбатан ўсиш билан якунлади.

Жумладан, мазкур давр якунларига кўра, республика халқаро аэропортлари 7 059 084 нафар йўловчига, шу жумладан, ички йўналишда 1 252 724 нафар, халқаро йўналишда эса 5 806 359 нафар йўловчига хизмат кўрсатган. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 10 фоизни ташкил этди.

Мамлакат аэропортлари томонидан амалга оширилган рейслар сони 12 фоизга ошиб, 59 960 тани ташкил этди, шундан ички йўналишларда 17 553 та, халқаро йўналишларда 42 407 та рейс амалга оширилди.

"Кўрсаткичлар ўсишига янги авиакомпанияларни жалб қилиш, янги йўналишлар очиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва йўналишлар тармоғини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳисобига эришилди. Биз Ўзбекистонга сайёҳлик ва транзит йўналиш сифатида доимий қизиқишни кўрмоқдамиз. Йўловчилар оқими ва рейслар сони ортиб бораётгани йўловчиларнинг аэропорт ва хизматларимизга бўлган ишончи кўрсаткичидир”, - дея таъкидлади Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг энг йирик аэропорти – «Тошкент» аэропорти биринчи ярим йилликда 4 587 253 нафар йўловчига хизмат кўрсатган бўлиб, шундан 3 966 590 нафари халқаро, 620 663 нафари ички рейсларни амалга оширган. 6 ойда пойтахт аэропортига жами 37 526 та рейс амалга оширилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир.

Йилнинг биринчи ярмида мамлакатимиз аэропортларида 38 863 тонна юк ва почта жўнатмалари ўтказилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир хил даражада сақланиб қолди.

Ўзбекистонга парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялар 60 тага, жумладан, резидент 7 та ва чартер рейсларни амалга оширувчи авиакомпаниялар сони 12 тага етди.

#Uzbekistan Airports  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг