Ўзбекистон Acta Climate билан иқтисодий декарбонизация лойиҳаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Acta Climate билан иқтисодий декарбонизация лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Европанинг Acta Climate Solutions иқлим соҳасида фаолият юритаётган компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар иқтисодиётнинг декарбонизацияси, экологик барқарорликни ошириш ҳамда ўрмон ресурсларини бошқаришнинг замонавий ёндашувларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Табиий ландшафтларни тиклаш, ўрмон хўжалиги салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, углеродни ютиш ва иқлим ўзгаришларига мослашишга қаратилган узоқ муддатли табиатга асосланган ечимларни жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида тегишли вазирлик ва идоралар билан мувофиқлаштирилган ҳолда ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини батафсил ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.