Валюта курслари 04/09/2025
$1 – 12374.55
UZS – -0.39%
€1 – 14425.01
UZS – -0.23%
₽1 – 153.13
UZS – -0.76%
Қидириш
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва CATHAYA GROUP билан ҳамкорликда 30 миллион долларлик лойиҳани амалга оширади

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва CATHAYA GROUP билан ҳамкорликда 30 миллион долларлик лойиҳани амалга оширади

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва CATHAYA GROUP билан ҳамкорликда 30 миллион долларлик лойиҳани амалга оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раҳбарияти Хитойнинг йирик саноат гуруҳи — CATHAYA GROUP вакиллари билан учрашди. Музокараларда ипакчилик соҳасида ҳамкорлик, инвестиция жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ҳамкорликда 30 миллион долларлик ипак мато ишлаб чиқариш корхонаси қуриш режаси бўйича ўзаро таклифлар ўртоқлашилди. Янги корхона ишга тушгач, 300 та иш ўрни яратилади, йилига 500 минг метр ипак мато ишлаб чиқарилади ва 80 тонна хом ипак қайта ишланади. Бу орқали пилла етиштиришдан тайёр маҳсулотгача тўлиқ ишлаб чиқариш занжири йўлга қўйилади. Лойиҳа 2027 йилда тўлиқ қурилиб, ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Учрашув якунида CATHAYA GROUP бошқаруви раиси Чжан Готсян ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раҳбарияти лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

CATHAYA GROUP 1950 йилда ташкил этилган бўлиб, 10 мингдан ортиқ ходимга эга ва йиллик айланмаси 1,5 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг