Валюта курслари 21/10/2025
$1 – 12060.15
UZS – -0.4%
€1 – 14064.55
UZS – -0.74%
₽1 – 148.87
UZS – -0.15%
Қидириш
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Марказий Осиёдаги энг юқори ESG рейтингига эга «Pure-Player» компания сифатида эътироф этилди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Марказий Осиёдаги энг юқори ESG рейтингига эга «Pure-Player» компания сифатида эътироф этилди

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ Марказий Осиёдаги энг юқори ESG рейтингига эга «Pure-Player» компания сифатида эътироф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жаҳонда нуфузли ҳисобланган Sustainable Fitch (Лондон) халқаро рейтинг агентлиги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини «Pure-Player» – яъни фаолияти тўлиқ экологияга ижобий таъсир кўрсатувчи компания (“соф иштирокчи”) сифатида эътироф этди.

Шу билан бирга, агентлик Жамият ESG рейтингини «2» даражада тасдиқлади ҳамда компаниянинг умумий натижасини 72 дан 79 баллга оширди.

Мазкур натижа компаниянинг иқлим ўзгаришини юмшатишга қўшган улкан ҳиссаси, ҳамда 2024 йилда ишлаб чиқилган янги “Иқлим стратегияси – 2050” орқали углерод чиқиндиларини (иссиқхона газлари) қисқартириш бўйича аниқ мақсадлар белгилаганини акс эттиради.

Шунингдек, Sustainable Fitch томонидан таъкидланганидек, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг юқори ESG рейтингига эга компания сифатида тан олинди.

Sustainable Fitch – халқаро молия бозори иштирокчилари учун компанияларнинг экологик, ижтимоий ва бошқарув (ESG) самарадорлигини баҳоловчи рейтинг агентлиги ҳисобланади. ESG рейтинглар 1 дан 5 гача бўлган шкалада берилади, «1» – энг юқори, «5» – энг паст даража. Шунингдек, компанияларга 0 дан 100 гача бўлган умумий балл берилади – «0» энг паст, «100» энг юқори кўрсаткич сифатида баҳоланади.

2024 йил бўйича Жамиятнинг ESG натижалари билан танишинг:

Атроф-муҳит бўйича натижалар

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ мамлакатнинг асосий гидроэнергетика ишлаб чиқарувчиси сифатида 75 та гидроэлектр станция ва битта шамол электр станциясини бошқаради. Жами ўрнатилган қувват — 2 256 МВт (2024 йил якунига кўра).

Жамият 2050 йилгача мўлжалланган Иқлим стратегиясини қабул қилди, унда Ссопе 1 ва Ссопе 2 туркумидаги чиқиндиларни 2028 йилга қадар 20 фоизга қисқартириш мақсад қилинган.

Бу стратегия Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ишлаб чиқилган узоқ муддатли декарбонизация дастури ҳисобланади.

Ижтимоий йўналишдаги натижалар

Компанияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва дискриминацияга ҳамда таъқибларга қарши сиёсат жорий этилган.

Ходимлар қўнимсизлиги паст даражада сақланиб қолмоқда, бу эса барқарор кадрлар сиёсати ва соғлом меҳнат муҳитининг яққол ифодасидир.

Корпоратив бошқарув

«Ўзбекгидроэнерго» АЖда икки босқичли бошқарув тизими, самарали риск-менежмент бўлими ва ИСО халқаро стандартлари жорий этилган. Ҳисобот даврида бирорта бошқарув инсиденти ёки қонунбузарлик ҳолати қайд этилмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг