Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбек матолари експорти 10 ойда 2,1 млрд долларга етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг ўн ойи давомида Ўзбекистон 2,1 миллиард АҚШ доллари қийматида тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилгани ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ушбу кўрсаткич мамлакат умумий экспортининг 7,1 фоизини ташкил этади.
Экспорт қилинган маҳсулотлар тузилиши қуйидагича шаклланган: экспортнинг ярмидан кўпроғини — 51,4 фоизни тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ташкил этган, 28,5 фоизи — ип-калава, 11 фоизи — трикотаж матолар, 6 фоизи — костюмлик матолар, 2 фоизи — пайпоқ маҳсулотлари ва 1 фоизи — гиламлардан иборат.