Ўзбек актёри ва шоумени Дилшодбек Мусабеков вафот этди
Ўзбек актёри ва шоумени Дилшодбек Мусабеков вафот этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбек актёри ва шоумени, «Дизайн» комедия гуруҳи иштирокчиси Дилшодбек Мусабеков вафот этди. Унинг вафоти ҳақида актёр ва комик Отабек Мирзахолов хабар берди.
Дилшодбек Мусабеков 1975 йил 13 июль куни Андижон вилоятида туғилган. У ижодий фаолиятини турли ҳазил саҳналари ва КВН танловларида иштирок этишдан бошлаган бўлиб, айнан шу чиқишлар орқали кенг танилган. Кейинчалик у «Дизайн» комедия гуруҳининг аъзоларидан бирига айланди, шунингдек, бир қатор бадиий фильмларда рол ижро этди.
Дилшодбек Мусабеков ўзининг ўткир ҳазили ва ёрқин саҳнавий образлари билан томошабинлар орасида яхши танилган эди. Унинг ҳаётдан кўз юмиши ўзбек маданияти ва комедия олами учун катта йўқотиш бўлди.