«Ўзавиация» агентлигига ИКАО томонидан халқаро тажрибага эга юқори малакали хорижий консультант-экспертлар ажратиш бўйича келишув имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига (ИКАО) доимий аъзо бўлиб, ташкилот олдида олган мажбуриятларини бажариш мақсадида фуқаро авиацияси фаолияти ИКАО стандартлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистонда фуқаро авиацияси соҳасида Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда,хозирги кунда ИКАО билан ўзаро ҳамкорлик янги босқичга ўтмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 24 сентябрь куни ИКАО Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида «Ўзавиация» агентлигига ИКАО томонидан халқаро тажрибага эга юқори малакали хорижий консультант-экспертларни ажратиш бўйича келишув имзоланди.
Келишув ИКАО Бош Котиби Хуан Карлос Салазар ҳамда «Ўзавиация» агентлигидиректори Тоҳир Назаров томонидан имзоланди.