Озарбайжонда бўлиб ўтган МДҲ III ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна 23 медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон мезбонлик қилаётган III МДҲ ўйинларининг ортда қолган кунида ҳам сермаҳсул натижа кўрсатди. Унда ҳамюртларимиз 7 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғаришди.
Олтин: Беҳруз Роҳаталиев (бокс, -54 кг), Бобомурод Боймирзаев (бокс, -57 кг), Дилшод Аҳмаджонов (бокс, -63 кг), Ойбек Абдураҳимов (бокс, -70 кг), Хуршид Жўраев (бокс, -75 кг), Жамолбек Турғунов (академик эшкак эшиш, 1500 метр), Бекзод Боборажабов (камондан отиш, яккалик)
Кумуш: Ўткирбек Норқосимов (бокс, -46 кг), Азизбек Шокиржонов (бокс, -50 кг), Отабек Нурмуҳаммадов (бокс, -60 кг), Камронбек Ҳамдамов (бокс, -66 кг), Фарҳод Баҳодиров (бокс, +80 кг), Камондан отиш (аёллар, жамоавий), Ғулом Қорабоев (каноэда эшкак эшиш, 200 метр, У17), Sh.Hasanov / N.Reynavald (200 метрга байдаркада эшкак эшиш, жуфтлик, У18), Дзюдо, аралаш жамоавий дастур
Бронза: M.Kamalov / N.Saidqulova (10 метрдан пневматик тўппончадан отиш, микст), J.Sohibov / M.Tohirova (10 метрдан пневматик милтиқдан отиш, микст), Камондан отиш (эркаклар, жамоавий), Давлат Ҳамдамов (байдаркада эшкак эшиш, 500 метр, У16), Зиёдбек Йўлдошалиев (байдаркада эшкак эшиш, 500 метр, У20), Лазизбек Қўчқоров (академик эшкак эшиш, 1500 метр), Ғ.Қорабоев / M.Aripov (200 метрга каноэда эшкак эшиш, жуфтлик, У17)