Валюта курслари 10/02/2026
$1 – 12320.34
UZS – 0.14%
€1 – 14614.39
UZS – 0.73%
₽1 – 159.36
UZS – -0.25%
Қидириш
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон солиқ маъмурчилиги соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни давом эттиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Бугун Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Солиқ қўмитаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида солиқ маъмурчилигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, шаффофликни ошириш ҳамда солиқ назорати механизмларини такомиллаштириш йўналишларидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, жумладан Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда, солиқ маъмурчилиги тизимини 2030 йилгача ислоҳ қилиш стратегияси доирасида кўрсатиладиган техник кўмакнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР