Валюта курслари 24/11/2025
$1 – 11971.40
UZS – 0.48%
€1 – 13797.04
UZS – 0.45%
₽1 – 151.81
UZS – 2.39%
Қидириш
Олий таълим муассасаларида контракт тўлови қоидалари ўзгартирилди

Олий таълим муассасаларида контракт тўлови қоидалари ўзгартирилди

Олий таълим муассасаларида контракт тўлови қоидалари ўзгартирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Адлия вазирлиги олий ўқув юртларида контракт тўлови тартибига киритилган ўзгаришларни рўйхатдан ўтказди, деб хабар қилди вазирлик.

2025 йил 21 ноябрда 2431-5 рақами билан давлат реестрига киритилган ҳужжатда контракт тўлови муддатлари аниқлаштирилди. Янги қоидаларга кўра:

тўлов миқдорининг камида 25 фоизи – абитуриентлар учун 15 сентабргача ҳамда юқори босқич талабалари учун 1 октабргача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача;

тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 мартгача ва 100 фоизи 1 майгача ёки олий таълим ташкилоти ректори томонидан узайтириладиган муддатгача амалга оширилади.

Бунда, Давлат комиссияси юқоридаги тўлов муддатларини узайтириши мумкин.

Контрактдан тушган маблағлар хорижий олий таълим ташкилотларида истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларни малакасини ошириш ва уларнинг стажировка ўташларига сарфланиши мумкин.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари ўз талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида 1 йилда бир талабага меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 6 баробаригача моддий ёрдам кўрсатиши мумкин бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг