Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
Олий Мажлис Сенати Раиси ЮНФПА минтақавий директори билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси ЮНФПА минтақавий директори билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси ЮНФПА минтақавий директори билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик бўйича жамғармаси (ЮНФПА)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Флоренc Бауэр билан учрашув ўтказди.

Мулоқот мобайнида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, демографик тенденциялар, камбағалликка қарши курашиш, гендер тенглик, меҳнат миграцияси ва ЮНФПА билан ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.

Флоренс Бауэр хоним Наманган вилоятида Президентимиз бошчилигида “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форуми муваффақиятли ўтказилганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадлари орасида камбағалликка қарши курашиш биринчи ўринда туришини қайд этиб, бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ташаббусларни юқори баҳолади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, инсон ҳуқуқлари, демократик жараёнлар ва барқарор ривожланишни таъминлаш борасида сезиларли натижаларга эришилмоқда.

ЮНФПА томонидан аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, демографик таҳлил, репродуктив соғлиқ ва гендер тенгликни таъминлаш бўйича фаол  ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда умумий саъй-ҳаракатларини давом эттиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг