«Ўзметкомбинат» ва унинг хитойлик ҳамкорлари келгусидаги ривожланиш режаларини белгилаб олишди
«Ўзметкомбинат» ва унинг хитойлик ҳамкорлари келгусидаги ривожланиш режаларини белгилаб олишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзметкомбинат» АЖ Бошқаруви раиси — Бош директор Баҳодир Абдуллаев Хитойнинг Металлургия уюшмаси бош офиси директори Су Чангёнг жаноблари билан учрашди.
Учрашувда томонлар сўнгги йилдаги металлургия соҳасида бўлаётган янгиликлар, Хитой металлургия саноатидаги амалий тажриба ва Ўзбекистон металлургия саноатини янада ривожлантириш режалари бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув давомида Хитойнинг «Jialong» компанияси билан ҳамкорликда «Ўзметкомбинат» АЖ да бажарилган катта кўламдаги ишларга алоҳида тўхталиниб, кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорчилик билдирилди.
Учрашув сўнггида томонлар «Ўзметкомбинат» АЖ корхонасининг янги ривожланиш босқичлари бўйича келишувга эришдилар.