Ўзгидромет 14–17 апрельда сел ва сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирди
Ўзгидромет 14–17 апрельда сел ва сув тошқинлари ҳақида огоҳлантирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзгидромет 14–17 апрель кунлари кутилaётган ёғингарчиликлар муносабати билан фавқулодда гидрометеорологик огоҳлантириш эълон қилди.
Хизмат маълумотига кўра, республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел оқимлари кузатилиши эҳтимоли мавжуд.
Бу ҳолат Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор ҳудудларини, жумладан Яккабоғ, Деҳқонобод, Сариосиё, Ургут, Хатирчи, Зомин, Бўстонлиқ, Поп, Сўх, Андижон туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ ва Хонобод шаҳарларини қамраб олиши мумкин.
Идора таъкидлашича, кучли ёғингарчиликлар сел оқимларининг шаклланишига, шунингдек, ёмғир сувларининг тўпланиши ва айрим ҳудудларнинг сув босишига сабаб бўлиши мумкин.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишларга ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилган.
Ўзгидрометнинг қайд этишича, ушбу огоҳлантириш олдиндан олинган чора бўлиб, белгиланган даврда кутилган об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ.