Валюта курслари 22/01/2026
$1 – 12122.07
UZS – 0.4%
€1 – 14187.67
UZS – 0.21%
₽1 – 156.39
UZS – 0.79%
Қидириш
"Ўзэлтехсаноат" ва "Роботис" робототехника соҳасида ҳамкорликни бошладилар

"Ўзэлтехсаноат" ва "Роботис" робототехника соҳасида ҳамкорликни бошладилар

"Ўзэлтехсаноат" ва "Роботис" робототехника соҳасида ҳамкорликни бошладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раиси М. Юнусов Жанубий Кореянинг робототехника соҳасидаги етакчи компанияларидан бири — Robotis компанияси президенти ва бош ижрочи директори Ким Бён Су билан учрашув ўтказди.

Учрашув 2025 йил декабрь ойида компания билан имзоланган меморандум доирасида амалга оширилди. Икки томонлама мулоқотда робототехника соҳаларида ҳамкорликни жадаллаштириш, саноатда роботлаштирилган ечимларни жорий этиш, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси асосида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Robotis компанияси 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда саноат, таълим ва илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган робототехника ечимларини ишлаб чиқаришда жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Harvard, MIT, Stanford, KAIST каби етакчи университетлар ҳамда

Google, Amazon, Dyson сингари йирик корпорациялар билан қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Компаниянинг йирик мижозлари орасида LG, Samsung, NASA, Toyota, Sony, Amazon, Microsoft, Apple, Intel, Google, BMW ва бошқа глобал брендлар мавжуд.

Robotis компанияси раҳбари Ўзбекистонда электротехника саноатининг жадал ривожланаётганини қайд этиб, ушбу йўналишда узоқ муддатли ҳамкорликни бошлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг