Валюта курслари 30/12/2025
$1 – 12025.33
UZS – -0.27%
€1 – 14162.23
UZS – -0.21%
₽1 – 155.25
UZS – 0.06%
Қидириш
“Ўзбекнефтгаз” Хитойнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

“Ўзбекнефтгаз” Хитойнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

“Ўзбекнефтгаз” Хитойнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Хитой Халқ Республикасининг нефть-газ соҳасида фаолият юритаётган қатор етакчи компаниялари — GR Xibu Buling Engineering Company”, “China 3 National Logging”, “Great Wall Drilling Company”, шунингдек, “New Silk Road Oil and Gas” қўшма корхонаси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида томонлар ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда 2026 йилда геология-қидирув ишлари, углеводородларни қидириш ва қазиб олиш йўналишларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар чоғида геология-қидирув ва бурғилаш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий технологик ечимларни қўллаш, шунингдек, Хитой сервис компанияларининг “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида инвестисия ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бошқарув раиси Жамият малакали пудратчи ташкилотлар билан ҳамкорликка очиқ эканини таъкидлади. Алоқалар белгиланган талаблар ва халқаро амалиётга мос, рақобатбардош техник-иқтисодий таклифларни тақдим этиш асосида олиб борилиши белгиланди.

Учрашув якунларига кўра, томонлар ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, конструктив мулоқотни давом эттириш ҳамда устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканини қайд этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг