Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
«Ўзбекнефтгаз» ва “Ipotekabank OTP Group инвестиция ва импорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар

«Ўзбекнефтгаз» ва “Ipotekabank OTP Group инвестиция ва импорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар

«Ўзбекнефтгаз» ва “Ipotekabank OTP Group инвестиция ва импорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖда "Ipotekabank OTP Group" банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда жамият томонидан амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва МХҲС стандартларини тўлиқ жорий этиш, шунингдек, компаниянинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар билан таништирилди.

Хусусан, давлат томонидан кўрсатилаётган тизимли қўллаб-қувватлаш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш, углеводородларни қазиб чиқариш ҳажмини ошириш ва рақамли бошқарув ечимларини жорий қилиш бўйича амалий ишлар ҳақида маълумот берилди.

Музокарада 2024-2025 йилларда банк томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига амалга оширилган лойиҳаларнинг самарадорлиги алоҳида қайд этилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ учун қайта молиялаштириш маблағлари ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳалари ва импорт шартномалари бўйича харидларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек жамият қарз портфелини оптималлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни молиялаштиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг