Валюта курслари 26/02/2026
$1 – 12137.10
UZS – -0.42%
€1 – 14307.21
UZS – -0.42%
₽1 – 158.53
UZS – -0.35%
Қидириш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Татаристон делегацияси билан нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов Татаристон Республикасининг Ўзбекистондаги расмий вакиллари билан учрашув ўтказди.

Татаристоннинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари А. Ахтареэв бошчилигидаги делегация аъзолари билан мулоқот давомида томонлар икки давлат ўртасида нефть-газ соҳасида шаклланган кўп йиллик самарали ҳамкорлик алоқаларини юқори баҳоладилар.

Хусусан, ҳамкорлар билан Ўзбекистон ҳудудида қатор қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилгани қайд этилди. Шунингдек, АЁҚШлар тармоғини ривожлантириш, рақамлаштириш, саноат хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва декарбонизация йўналишларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган меморандумлар изчил амалга оширилаётгани таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини билдириб, устувор йўналишлар бўйича қўшма лойиҳаларни давом эттириш ва ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг