Валюта курслари 27/10/2025
$1 – 12117.35
UZS – -0.1%
€1 – 14069.46
UZS – 0.06%
₽1 – 149.49
UZS – 0.21%
Қидириш
«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR нефть ва газ соҳасида сунъий интеллект бўйича меморандум имзоладилар

«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR нефть ва газ соҳасида сунъий интеллект бўйича меморандум имзоладилар

«Ўзбекнефтегаз» ва SOCAR нефть ва газ соҳасида сунъий интеллект бўйича меморандум имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги яқин ҳамкорлик, айниқса икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари натижасида бугунги кунда кўплаб соҳаларда, жумладан, нефть ва газ йўналишида ҳам самарали ҳамкорлик ривожланиб бормоқда.

Ўзбекнефтгазда Озарбайжон Республикасининг Давлат нефть компанияси — «SOCAR» вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Унда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «SOCAR» компанияси ўртасида сунъий интеллект технологияларини нефть-газ соҳасига жорий этиш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум икки мамлакат компаниялари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва самарадорликни оширишга қаратилган.

Келишув доирасида томонлар сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Лойиҳалар ёқилғи ишлаб чиқаришни ошириш, аралашма параметрларни оптималлаштириш орқали самарадорликни кўтаришга қаратилган бўлиб, шунингдек оператив жамоаларни қўллаб-қувватловчи кенг кўламли тил модели (ЛЛМ), геологик ва бурғилаш жараёнларидаги маълумотлар таҳлилини автоматлаштирувчи «Seismic AI» ҳамда «ENOM» ечимларини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, «SOCAR» компанияси барча бизнес жараёнларини маълумотлар архитектураси асосида бирлаштирувчи ягона маълумотлар платформасини яратишда маслаҳат ёрдамини кўрсатади. Шунингдек «ODLAR» ва «Daily Drilling» лойиҳаларини ривожлантиришда иштирок этади. Ушбу ечимлар сейсмик ва бурғилаш маълумотларини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда уларни визуал кўринишда таҳлил қилиш имконини беради.

Ушбу ҳужжат нефть-газ соҳасида сунъий интеллект технологияларини қўллашда янги саҳифани очади. Келишув доирасида рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ҳамда илғор технологик ечимларни жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Мазкур ҳамкорлик нафақат энергетика соҳасига инновацияларни татбиқ этишга, балки икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва технологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг