Валюта курслари 18/11/2025
$1 – 12009.92
UZS – -0.25%
€1 – 13933.91
UZS – -0.42%
₽1 – 147.80
UZS – -0.92%
Қидириш
Ўзбекистон–Россия балиқ хўжалиги бўйича қўшма комиссиясининг иккинчи сессияси: ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон–Россия балиқ хўжалиги бўйича қўшма комиссиясининг иккинчи сессияси: ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон–Россия балиқ хўжалиги бўйича қўшма комиссиясининг иккинчи сессияси: ҳамкорликнинг янги босқичи

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон–Россия балиқ хўжалиги бўйича Қўшма комиссиянинг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув икки давлатнинг аграр сиёсатида муҳим ўрин тутадиган балиқчилик тармоғини модернизация қилиш, илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.

Сессияда Ўзбекистон томони номидан Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев бошчилигидаги вазирлик вакиллари ва тизим ташкилотлари масъуллари, Россия томонидан эса Федерал Балиқчилик Агентлиги раҳбарининг ўринбосари, Ўзбекистон–Россия балиқчилик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссияси вакили Андрей Яковлев бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Мулоқот аввалида ўтган йили Москвада ўтказилган биринчи сессиянинг натижалари, эришилган келишувлар ва уларнинг ижроси юзасидан батафсил маълумот берилди. Таҳлилларга кўра, ўтган давр давомида икки томонлама лойиҳа ва ташаббуслар сезиларли фаоллашган, амалий ҳамкорлик шакллари кенгайган.

Шундан сўнг, Ўзбекистондаги балиқчилик тармоғининг бугунги ҳолати, кластерлар фаолияти, илғор технологиялар жорий этилиши ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари юзасидан кенг қамровли тақдимот ўтказилди. Айни пайтда мамлакатда аквакултурани кенгайтириш, маҳсулдор зотлар яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар Россия делегацияси томонидан катта қизиқиш билан тингланди.

Учрашувда, шунингдек, икки давлат орасида амалга оширилган қўшма лойиҳалар натижалари муҳокама қилинди, мавжуд тажрибалар таҳлил қилинди. Янги ташаббуслар илгари сурилиб, балиқ етиштиришда инновацион технологияларни жорий этиш, Қўшма илмий марказлар ташкил этиш, мутахассислар тайёрлаш ҳамда тажриба алмашинувини кучайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Сессия якунида томонлар балиқчилик соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, мавжуд лойиҳаларни кенгайтириш ва янги йўналишларда ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш борасида ўзаро келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг