Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Ўзбекистоннинг беш нафар боксчиси Ливерпулдаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичига йўл олди

Ўзбекистоннинг беш нафар боксчиси Ливерпулдаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичига йўл олди

Ўзбекистоннинг беш нафар боксчиси Ливерпулдаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичига йўл олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ливерпулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кунида Ўзбекистоннинг беш нафар вакили рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ўз жангларини ғалаба билан якунлади.

Вазни 51 килограммгача бўлган баҳсда Феруза Казакова панамалик спортчи Юлиетт Хинестрозани 5:0 ҳисобида ишончли мағлуб этди ва навбатдаги жангини 9 сентябрь куни ўтказади.

Шавкатжон Болтаев ҳам кейинги босқичда. Боксчимиз -70 кг вазнда Швеция вакили Кевин Скоттни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. У энди 8 сентябр куни навбатдаги учрашувини ўтказади.

Ситора Турдибекова -60 кг украиналик спортчи Тетиана Довхалга қарши кечган жангда 4:1 ҳисобида зафар қучди.

+80 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Олтиной Сотимбоева украиналик Мариа Ловчинскани қийинчиликсиз мағлуб этди. 5:0. Боксчимиз кейинги баҳсини чорак финалда 10 сентябр куни ҳиндистонлик Нупурга қарши ўтказади.

Абдумалик Халоков -60 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, туркиялик Меҳметхан Чинарни катта устунлик билан мағлуб этди. 5:0. Чемпионимизнинг кейинги баҳси 8 сентябрга тўғри келади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг