Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан сайёҳларга қулайликлар яратиш, уларнинг ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олишлари, эркин пиёда юришларини ташкил этиш мақсадида маълум йўналишларда “автомобилдан холи ҳудуд”лар яратилмоқда.
Жумладан, Бухоро шаҳри тарихий марказининг Тоқи Телпакфрўшон маданий мерос объектидан Арк қўрғони автотураргоҳигача бўлган қисмида, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида, Фарғона вилоятидаги туризм намойиши объектлари бўлган Фарғона шаҳар I.Karimov номидаги санъат саройи, “Эко шаҳар” маданий дам олиш боғи, Аҳмад ал-Фарғоний истироҳат боғи, Марғилон шаҳар E.Vohidov номидаги истироҳат боғи, ҳамда Қўқон шаҳар Ўрда майдони, “Истиқлол туризм кўчаси ҳудудлари “автомобилдан холи ҳудуд”га айлантирилди.
Шунингдек, Самарқанд тумани «Конигил» туризм қишлоғида янгидан ташкил этилган туризм объектида 2.5 км узунликдаги йўл автомобилдан ҳоли ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда. Йўлнинг кириш қисмида автомобилларни тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилган. Регистон майдони ва Шоҳи зинда мажмуасини боғловчи 1.5km узунликдаги И. Каримов кўчаси автомобилдан ҳоли ҳудуд сифатида фаолият олиб бормоқда.
Бундан ташқари:
Қорақалпоғистон Республикаси – Нукус шаҳри «Дўстлик» дам олиш марказидаги ҳудудидаги «Дўстлик» канали кўчаси;
Андижон вилояти – Андижон шаҳри, Истиқлол кўчаси, Ўрикзор кўчаси, Сарикуй кўчаси;
Жиззах вилояти – Заргарлик МФЙ, “Синдор Ҳамроқулов” кўчаси, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним музейи, Ўрда экологик боғи;
Наманган вилояти – Оби ҳаёт МФЙ ҳудудида жойлашган U.Nosir ва Лутфий кўчалари;
Қашқадарё вилояти – Шаҳрисабз шаҳри Шаҳрисабз тарихий майдони, Шаҳрисабз тумани Мираки туристик маркази, Қарши шаҳри Мустақиллик кўчаси Мустақиллик майдони ҳудудида;
Сирдарё вилояти – Гулистон шаҳар Алишер Навоий кўчасининг 0.72 км қисми;
Тошкент шаҳри – Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси;
Тошкент вилояти – Тошкент йўли кўчаси (Қорасув МФЙ), Ойбек маҳалласида 1 км қисми, Ангрен шаҳар «Бунёдкор» кўчаси, Дўстлик МФЙ S.Raxmatov кўчасининг 0,9 километр қисми;
Навоий вилояти – Янги Ўзбекистон боғи, Маънавият ва маърифат боғи, Сармишсой музей қўриқхонаси, Ёшлик кўли;
Сурхондарё вилояти – Термиз шаҳар, Алпомиш маҳалласидаги A.Navoyi кўчаси (ички йўл);
Хоразм вилояти – Хива шаҳрида жойлашган 24,5 гектар майдонга эга бўлган “Арда Хива” туристик мажмуаси.