Ўзбекистонни 2025 йилнинг саккиз ойида 62 мингдан ортиқ хорижий беморлар ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–август ойлари давомида Ўзбекистонга тиббий ёрдам олиш мақсадида 62 054 нафар хорижий фуқаро келгани ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Беморларнинг асосий қисми қўшни мамлакатлардан ташриф буюрган. Энг кўп ташриф буюрганлар орасида Тожикистон фуқаролари етакчилик қилмоқда — 44 209 нафар. Улардан кейин Қирғиз Республикаси аҳолиси (10 427) ва Қозоғистон фуқаролари (5 483) қайд этилган.
Россиядан 1 280 бемор келган бўлса, Афғонистондан — 343, Туркманистондан — 204 нафар бемор ташриф буюрган. Шунингдек, Ўзбекистонда даволаниш учун Туркиядан 31, АҚШдан 11, Хитойдан 10, Украинадан 9 нафар фуқаро келган. Бошқа бир қатор давлатлардан эса жами 47 нафар бемор қабул қилинган.