Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Перуда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар Перуда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди.
Оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига сазовор бўлди.
Кумуш медални +78 кг вазн тоифасида курашган Умида Ниғматова келтирган бўлса, Алишер Саманов (-90 кг) ва Муҳаммадали Зоиров (-100 кг) бронза медалларини қўлга киритишди.
Яккалик баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси кучли натижалар кўрсатиб, ёшлар ўртасидаги дзюдо бўйича халқаро аренада мамлакатимиз мавқеини мустаҳкамлади.