Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистонлик илк 100 фуқаро словениялик иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузди

Ўзбекистонлик илк 100 фуқаро словениялик иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузди

Ўзбекистонлик илк 100 фуқаро словениялик иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги ва Словения Республикаси Бандлик хизмати ҳамкорлигида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тадбирлар ўтказилди.

Самарқанд шаҳрида Словения Бандлик хизмати раҳбари Greta Metka хоним Касбий кўникмалар марказлари фаолияти билан яқиндан танишиб, яратилган имкониятларни юқори баҳолади.

Словениялик иш берувчилар томонидан 6 та асосий йўналиш бўйича тақдимотлар ўтказилиб, танловда 200 нафар фуқаролар иштирок этди.

Бухорода ҳам меҳнат миграцияси бўйича янги лойиҳалар муҳокама қилинди. Мулоқотда Словенияда 160 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари мавжудлиги ва ўзбекистонлик мутахассисларга катта талаб борлиги таъкидланди.

Ҳудудларда ўтказилган танловларда юз нафар фуқаро Словенияда меҳнат фаолиятини олиб бориш учун шартномаларни имзолаш имкониятига эга бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг