Ўзбекистонга товарларни божсиз олиб киришнинг янги нормалари белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида фуқоролар томонидан шахсий, нотижорат мақсадларда товарларни бепул олиб кириш учун янгиланган тартиблар кучга киради.
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг божхонасидан баъзи товарларни олиб кириш қоидаларини "такомиллаштириш" тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Янги қоидаларга кўра, ҳаво транспорти орқали чегарани кесиб ўтганда товарларнинг умумий қиймати 1000 АҚШ долларидан ошмаслиги керак (аввал 2000 долларгача эди).
Темир йўл ёки сув транспорти орқали олиб кириш ҳолатда меъёр 500 долларгача белгиланган (аввал 1000 долларгача).
Машина ёки пиёда чегарадан ўтаётганда товар олиб кириш лимити 300 долларни ташкил этади.
Халқаро курьерлик жўнатмаларида товар олиб кириш лимити 1000 доллардан 200 долларгача камайтирилган.
Халқаро почта юборишларида лимит ўзгармай қолган — 100 доллар.
Шунингдек, бепул олиб кириш ҳуқуқидан фойдаланиш учун фуқароларнинг хорижда бўлиш муддатлари янгиланди. Масалан, агар фуқаро Ўзбекистонга пиёда ёки автомашина билан қайтса, хорижда камида икки кун бўлиши керак. Агар ҳаво йўли билан келса — камида уч кун.
Қарор билан Ўзбекистон ҳудудига бепул олиб киришга рухсат этилган товарлар ҳажми ҳам белгиланган. Жумладан, 2 литр алкоголь ичимликлари, шу жумладан пиво, 200 та сигарет, 5 та сигара ва 100 грамм тамаки божсиз олиб киришга рухсат этилган.
Шунингдек, умумий ҳажми 300 миллилитрдтан ошмайдиган 3 флакон атир божсиз олиб олиб киришга рухсат берилган.
Қарор билан мамлакатдан айрим турдаги маҳсулотларни чиқариш меъёрлари ҳам белгилаб қўйилди. Хусусан, 3 килограммгaча гўшт, 5 килограммгaча нон ва нон маҳсулотлари, 2 килограммгaча гўшт ва гўшт маҳсулотлари, шунингдек 2 килограммгaча шакар ва шу каби бошқа маҳсулотларни мамлакатдан божсиз олиб чиқиш рухсат берилади.