Ўзбекистонда талабалар сони 2,2 баробар ошди, етакчиликни қизлар сақлаб турибди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024/2025 ўқув йилида Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларига 381,7 минг нафар талабалар қабул қилинди. Бу кўрсаткич 2020/2021 йилдагидан 2,2 баробар кўп эканлигини Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Янги қабул қилинган талабалар орасида асосий улушни қизлар ташкил этди — 196,7 минг нафар. Йигитлар сони эса 185 минг нафарни ташкил қилади.
Талабаларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти қуйидагича: Қорақалпоғистон Республикаси — 18,6 минг, Андижон вилояти — 12,5 минг, Бухоро вилояти — 31,5 минг, Жиззах вилояти — 6,3 минг, Қашқадарё вилояти — 28,8 минг, Навоий вилояти — 9,2 минг, Наманган вилояти — 16,1 минг, Самарқанд вилояти — 21,2 минг, Сурхондарё вилояти — 16,8 минг, Сирдарё вилояти — 5,3 минг, Тошкент вилояти — 22,7 минг, Фарғона вилояти — 20,7 минг, Хоразм вилояти — 16,8 минг, Тошкент шаҳри — 155,2 минг.
Тошкент шаҳри мамлакатдаги энг йирик олий таълим маркази бўлиб қолмоқда — у янги талабаларнинг 40 фоиздан ортиғини қабул қилган.