Ўзбекистонда Қирғизистон ҳудудида содир бўлган ер қимирлаши таъсири сезилди

Ўзбекистонда Қирғизистон ҳудудида содир бўлган ер қимирлаши таъсири сезилди

Ўзбекистонда Қирғизистон ҳудудида содир бўлган ер қимирлаши таъсири сезилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 октябрь куни Қирғизистон Республикаси ҳудудида магнитудаси 5,7 бўлган ер қимирлаши рўй берди.

Ўзбекистон Сейсмология хизмати маълумотларига кўра, ер қимирлаши Тошкент вақти билан соат 01:29 да қайд этилган.

Зилзиланинг эпицентри Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти ҳудудида, 10 километр чуқурликда жойлашган бўлиб, Тошкентдан 199 километр шимоли-шарқда (координаталар: 41,94°N, 71,43°E) жойлашган.

Эпицентрдаги силкиниш кучи 7 баллни ташкил этган, Ўзбекистон ҳудудида эса у анча заифроқ сезилган:

Наманган вилояти — 3–4 балл (эпицентрдан 106 км масофада);

Андижон вилояти — 3 балл (144 км);

Фарғона вилояти — 2–3 балл (176 км);

Тошкент — 2–3 балл (199 км);

Сирдарё вилояти — 2 балл (275 км).

Ўзбекистон ҳудудида вайронагарчилик ёки жабрланиш ҳолатлари ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг