Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Технологиялар 23/06/2025 Ўзбекистонда Модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди

Ўзбекистонда Модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойнинг “Shanghai LinkWise Data Intelligence Co., Ltd.”, “China Electronics Technology Development Co., Ltd.” ва “Shanghai Oriental Credits Industrial” компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Учрашув доирасида ушбу компаниялар билан ҳамкорликда, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар асосида Ўзбекистон ҳудудида Модулли интеллектуал ҳисоблаш марказини (МИҲМ) ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа сунъий интеллект ва юқори ҳисоблаш салоҳиятига эга замонавий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган бўлиб, беш босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

Мулоқот чоғида ҳамкор компаниялар томонидан лойиҳанинг дастлабки макети, техник ечимлари ва лойиҳа бўйича тақдимот материаллари намойиш этилди. Шунингдек, мазкур ташаббус “Бир макон, бир йўл” ҳамда “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув якунларига кўра, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион ҳисоблаш марказларини яратиш ва рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Хитой компаниялари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР