Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 15/05/2025 Ўзбекистонда Humo токени синовдан ўтказилмоқда

Ўзбекистонда Humo токени синовдан ўтказилмоқда
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда давлат облигациялари билан таъминланган янги рақамли актив — Humo токени синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда шу номдаги тўлов тизими матбуот хизмати хабар берди.

Humo токенининг асосий ўзига хослиги — унинг миллий валютага боғланганлигидадир. Давлат қарз мажбуриятлари билан тўлиқ таъминлангани туфайли у спекулятив тебранишларга чидамли бўлиб, қийматининг барқарорлигини таъминлайди.

Лойиҳа Ўзбекистонда криптоактивлар соҳасида амалдаги қонунчиликка тўлиқ мувофиқ равишда амалга оширилмоқда. Унинг ишлаб чиқилишида бир қатор стратегик ҳамкорлар, жумладан, бугунги кунда мамлакат бўйлаб 35 миллиондан ортиқ карта эгаларини хизмат билан таъминлаётган Humo тўлов тизими иштирок этмоқда.

Humo’нинг тижорат банклари, савдо майдонлари ва чакана тузилмалар билан кенг интеграцияси туфайли, токенни кундалик муомалада кенг жорий этиш учун замин яратилмоқда. Лойиҳага Asterium ва Broxus компаниялари техникавий асос яратиб бермоқда.

Лойиҳа технологик жиҳатдан Broxus томонидан ишлаб чиқилган Tycho блокчейн-протоколига таянади. У операциялар юқори тезликда бажарилиши ва транзакция харажатларининг камлиги билан ажралиб туради, бу эса давлат миқёсидаги лойиҳалар учун жуда долзарбдир.

Янги токеннинг афзалликлари қаторида:

ошкоралик,

транзакцияларнинг юқори тезлиги,

операцион харажатларнинг камайиши қайд этилмоқда.

Токен оммавий блокчейн асосида фаолият юритади, яъни барча операциялар очиқ ва шаффоф қайд этилади.

Humo тўлов тизими раиси Алексей Максимовнинг таъкидлашича, токеннинг ишга туширилиши аҳолида молиявий тизимга бўлган ишончни оширади, ҳисоб-китобларни соддалаштиради ва қаллоблик хатарларини камайтиради.

Asterium бош директори Комилхужа Султонов бу ташаббусни замонавий технологиялар кундалик ҳаётга кириб бораётган янги молиявий экотизим пойдевори сифатида баҳолади.

Broxus асосчиси Сергей Шашев эса Tycho протоколида қўлланилаётган ечимларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги, ҳамда уларнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос келишини алоҳида таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг