Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Спорт 26/12/2024 Ўзбекистонда футзал федерацияси ташкил этилди

Ўзбекистонда футзал федерацияси ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда футзал спорт турини ривожлантиришга қаратилган янги ташкилот — Футзал федерацияси тузилди. Ушбу ташкилотнинг таъсис йиғилиши 25 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтди.

Федерация президенти этиб Бекзод Маматқулов, БМБ Ҳолдинг кузатув кенгаши раиси, витсе-президенти лавозимига эса Азиз Акбаржонов, СҚБ банки бошқаруви раиси тайинланди.

«Жамоамиз мусобақаларда қониқарсиз натижалар кўрсатди. Бу ҳолат футзални ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини кўрсатди. Ушбу масала Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан чуқур ўрганилди», — деди ЎФА президенти Абдусалом Азизов.

Федерация ўз фаолиятини 2025 йилда бошлайди. Унинг асосий вазифалари Ўзбекистонда футзални оммалаштириш, спортчиларнинг тайёргарлик тизимини самарали ташкил этиш ва миллий чемпионатнинг савиясини ошириш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2004 йилда ташкил этилган Футзал ассоциацияси фаолият юритган эди, аммо у 2017 йилда тугатилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг