Ўзбекистонда фуқароларга ID-карталар беришда электрон рақамли имзо бепул ўрнатилади
Ўзбекистонда фуқароларга ID-карталар беришда электрон рақамли имзо бепул ўрнатилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда миллий паспорт (ID-карта) илк бор расмийлаштирилаётганда фуқароларга электрон рақамли имзо сертификати бепул тақдим этилади, шунингдек «Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчиларини идентификация қилиш ягона ахборот тизимида бепул рўйхатдан ўтказиш автоматик тарзда амалга оширилади.
Ушбу чора-тадбирлар Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, 19 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан маъқулланди.
Ташаббусдан кўзланган мақсад — ички ишлар органларининг миграция ва персонализация соҳасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек тегишли хизматларни янада рақамлаштиришдан иборат.