Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун PharmaNext дастури ишга туширилди

Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун PharmaNext дастури ишга туширилди

Ўзбекистонда фармацевтика соҳаси учун PharmaNext дастури ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мамлакатда биотехнология ва фармацевтика соҳаларида инновацион лойиҳаларни шакллантиришга қаратилган 8 ҳафталик кенг кўламли “PharmaNext” дастурини ишга туширилишини эълон қилди.

“PharmaNext” дастури ўзининг ноёблиги билан ажралиб туради - у бир вақтнинг ўзида ҳам институционал базани, ҳам аниқ технологик лойиҳаларни ривожлантиради.

1-Йўналиш: Тизимлаштириш ва институционал етакчилик (Илмий тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари учун).

Бу йўналиш илмий тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари раҳбарлари ҳамда илмий марказлар директорлари учун мўлжалланган. Мақсад - ташкилотлар доирасида инновацион лойиҳаларни бошқаришнинг ички, бозорга йўналтирилган тизимини яратиш.

Асосий натижалар:

Комплайенс — GLP/GCP/GMP талаблари ва SaMD стандартларини жорий этиш.

Технология трансфери — маҳаллий CMO аутсорсинги учун технологияларни самарали топширишга мўлжалланган SOW шаблонини ишлаб чиқиш.

Стратегия — 2026–2030 йиллар учун инновацион йўл харитасини тайёрлаб, мақсадли молиялаштиришни жалб этиш.

2-Йўналиш: Маҳсулот яратиш ва тижоратлаштириш (Стартаплар ва олимлар учун).

Бу йўналиш лойиҳаларни амалий босқичга олиб чиқишга - ғоядан тайёр прототип ёки концепция исботига (PoC) қадар етказишга қаратилган.

Асосий имкониятлар:

PoC / MVP — иштирокчилар 8 ҳафта мобайнида ишчи прототип яратиш ёки асосланган илмий маълумотлар (PoC) устида ишлаш имкониятига эга бўладилар.

Инвестиция қадоқлаш — лойиҳалар клиникагача бўлган тадқиқотлар (KOT) ёки MVPни кенгайтиришнинг ҳақиқий қийматини баҳолайди.

“PharmaNext” дастури илмий салоҳиятни амалий натижаларга айлантириш, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг