Валюта курслари 20/01/2026
$1 – 12051.71
UZS – 0.74%
€1 – 14008.91
UZS – 0.87%
₽1 – 154.69
UZS – 0.49%
Қидириш
Ўзбекистонда Фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда Фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда Фармацевтика фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича битимига мувофиқлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонун хужжатларига ЖСТнинг Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича битимида белгиланган қоида ва нормаларга мувофиқлаштириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Ўтган даврда қонун лойиҳасига масъул қўмита томонидан биринчи ўқиш давомида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида қонун лойиҳаси такомиллаштирилди. Хусусан, лойиҳанинг номи амалиётдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилди. “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун нормалари халқаро стандартлар билан қайта солиштириб чиқилди.

Бундан ташқари, халқаро фитосанитар стандартларда ўз кучини йўқотган айрим принцип ва тушунчалар қонун лойиҳасидан олиб ташланган. Асосий тушунчалар халқаро конвенциялар ва стандартларга мос равишда аниқлаштирилган.

Мажлисда лойиҳада назарда тутилаётган нормалар фитосанитария соҳасидаги қонун ҳужжатларини бугунги кундаги барча халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга, мамлакатимизда етиштирилган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларининг халқаро савдода тўсиқларсиз ҳаракатланишига, ўсимликлар карантини соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиши қайд этилди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР