Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Ўзбекистонда ер ва солиқ соҳасидаги коррупция ҳолатлари бўйича амалдорлар қўлга олинди

Ўзбекистонда ер ва солиқ соҳасидаги коррупция ҳолатлари бўйича амалдорлар қўлга олинди

Ўзбекистонда ер ва солиқ соҳасидаги коррупция ҳолатлари бўйича амалдорлар қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган қўшма тезкор тадбирлар давомида пора олишда гумон қилинган икки нафар амалдор қўлга олинди.

Биринчи ҳолатда Самарқанд вилояти Давлат кадастрлари палатаси бошқармасининг Пастдарғом тумани филиали кадастр муҳандиси ушланди. У маҳаллий фуқародан 2 сотих ер майдони учун кадастр паспортини расмийлаштириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилди.

Иккинчи ҳолатда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани давлат солиқ инспекциясининг собиқ бош инспектори қўлга олинди. У вилоят иқтисодий судида кўрилаётган боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги бўйича мулк ҳуқуқини тиклаб бериш эвазига 1983 йилда туғилган фуқародан 10 миллион сўм олган.

Унга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди бўйича жиноят иши қўзғатилди. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг