Ўзбекистонда автомобил савдоси сентябрь ойида 6,4 фоизга камайди, аммо электр транспорт воситаларига талаб рекорд даражага етди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистондаги автомобиль бозори динамикаси бўйича янгиланган таҳлилини тақдим этди.
Маълумотларга кўра, сентябрь ойида енгил автомобиллар савдоси 84,6 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 6,4%га камайган.
Энг катта пасайиш Сурхондарё ва Навоий вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Шу билан бирга, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида савдо ҳажмларининг ўсиши кузатилди.
Сентябрь ойида янги енгил автомобиллар сегментида фаолликнинг мавсумий тушиши кузатилиб, савдо ҳажми 15,2%га камайиб, 31,9 минг донани ташкил этди.
Ушбу сегментда маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар устуворликни сақлаб қолди — уларнинг сотуви 27,4 минг донани ташкил этиб, авввалги ойга нисбатан 16,1%га камайди.
Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 4,5 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 8,9%га камайди.
Сентябрь ойида иккилламчи енгил автомобиллар бозорида 52,6 минг дона машина сотилган бўлиб, бу ўтган ойга нисбатан атиги 0,1%га камдир.
Сентябр ойида 7,8 минг дона электромобил сотилиб, бу август ойига нисбатан 21,6 фоизга кўпдир ва рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади.
Жорий йилнинг 3-чорагида сотилган енгил электромобиллар сони 20,7 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробарга ўсган.
Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кузатилди.